Ру En O'z
18 Апрель 2022 1527

Чирчиқда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида мамлакат биринчилиги бошланди

Бугун ЎзДЖТСУга қарашли спорт манежида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. 21 апрелга қадар давом этадиган мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёш полвонлар ўз маҳоратларини намойиш этишади.

Бугун, мусобақанинг биринчи кунида енгил вазнли спортчилар ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Айни пайтгача қизлар ўртасида -45 кг ва -49 кг вазн тоифаларида ғолиблар аниқлаб олинди. Эътиборлиси, унда водийлик қизлар олтин медалларни қўлга киритишди:

Оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати
Қизлар, -45 кг:
1. Маҳфуза Умаралиева (Андижон) – 116 (52+64) кг
2. Нилуфар Носиржонова (Наманган) – 111 (51+60) кг
3. Нозима Бахтиёрова (Хоразм) – 108 (48+60) кг

-49 кг:
1. Динара Розиқова (Наманган) – 130 (57+73) кг
2. Дилнура Каримова (Хоразм) – 122 (55+67) кг
3. Гулсора Насриддинова (Андижон) – 104 (46+58) кг.

Text to speech