Ру En O'z
17 Апрель 2022 1429

Тахмина Икромовадан яна бир олтин медаль

Ёш гимнастикачимиз Тахмина Икромова Тошкентда ўтказилаётган Жаҳон кубогида иккинчи олтин медални қўлга киритди. Бу сафар у ҳалқада бажарилган машқда тенгсиз деб топилди.

Икромованинг чиқиши ҳакамлар томонидан 31.70 баллга лойиқ кўрилди. Шунингдек, спортчимиз тўпдаги дастурда ҳам финал баҳсида иштирок этди. Бироқ унда озгина омад етишмади ва тўртинчи ўрин билан кифояланди.

Бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги
Халқадаги машқ

1. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 31.70
2. Екатерина Веденеева (Словения) – 30.60
3. Дарья Варфоломеева (Германия) – 29.85

Text to speech