16 Апрель 2022
1463
Париж-2024 учун шаклланган гуруҳ кумуш медални қўлга киритди
Тошкентда ўтаётган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Тахмина Икромованинг олтин “почин”идан сўнг делегациямиз ҳисобига яна бир медаль ёзилди.
Париж-2024 Олимпиадаси учун шаклланган гуруҳ машқидаги қизларимиз 3 тасма ва 2 та тўпдаги дастурда кумуш медалга сазовор бўлишди. Вакилаларимизнинг чиқиши ҳакамлар ҳайъати томонидан 48.05 баллга баҳоланди. Бу борада фақат Болгария жамоасидагина биздан юқори рақамларни учратиш мумкин.
Бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги
Гуруҳ машқи, 3 та тасма ва 2 та тўп
1. Болгария – 53.95
2. Ўзбекистон – 48.05
3. Қозоғистон – 45.60