Ўзбек гимнастикаси фахри Зинаида Бондаренко 91 ёшда
Мамлакатимиз гимнастикаси ривожига улкан ҳисса қўшган спорт фахрийси Зинаида Бондаренко 91 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов Зинаида Михайловнанининг хонадонига ташриф буюриб, таваллуд айёми билан қутлади.
Учрашувда Зинаида Бондаренконинг яқинлари ҳам иштирок этишди. Баҳодир Махситович ушбу инсоннинг ўзбек спорти ривожига қўшган ҳиссасини алоҳида эътироф этиб, узоқ йиллик фидокорона меҳнати учун мамлакат спорт фахрийлари кенгаши номидан ташаккур билдирди.
Маълумот учун, Зинаида Бонаренко 1931 йил дунёга келган. Фаолияти давомида икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Эльвира Саади каби ёрқин гимнастикачиларни тарбиялаган. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳам Зинаида Михайловнани 91 ёшни қарши олгани билан қутлаб, у кишига узоқ умр тилайди.