16 Апрель 2022
1525
Роксана энди Сингапурда тенгсиз
Бугун Сингапурда енгил атлетика бўйича мамлакат очиқ чемпионати старт олди. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Роксана Худоёрова уч ҳатлаб сакраш дастурида олтин медални қўлга киритди.
Маҳоратли атлетимиз мазкур турнирда 13,76 метр натижа қайд этишга муваффақ бўлди. Бу унинг ой бошида Сиднейдаги Австралия очиқ чемпионатида сакраган кўрсаткичидан (13.54) юқори натижа бўлди. Шу тариқа, Токио-2020 иштирокчиси Худоёрова ўз совринлари орасига учинчи мамлакат (Ўзбекистон, Австралия, Сингапур) очиқ чемпионатидаги ғалабасини қўшиб қўймоқда.