Ру En O'z
16 Апрель 2022 1028

Тошкентда конкур усталарини ажойиб баҳслар кутмоқда

20-23 апрель кунлари Тошкентдаги “UNIVERSAL JUMPING” от спорти клубида Жаҳон кубоги босқичи доирасидан ўрин олган Евросиё лигаси ва Миллатлар кубоги босқичининг навбатдаги беллашувлари бўлиб ўтади. Минтақанинг энг сара чавандозлари баҳс олиб боридиган мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам ғолиблик учун майдонга тушишади.

Турнирлар давомида иштирокчилар дастур йўналишига қараб баландлиги 150 смгача бўлган тўсиқлардан ошишлари талаб этилади. От спорти ишқибозларини бир-биридан қизиқарли беллашувларни томоша қилишга чорлаб қоламиз. Мусобақа дастури билан танишинг:

20 апрель:
16:00 дан 1-йўналиш (120 см, тўсиқ баландлиги), 2-йўналиш “Maxima masters Cup Eurasia” (140 см)

21 апрель:
10:00 – 3-йўналиш (130 см)
15:00 – мусобақанинг очилиш маросими (Жаҳон кубоги босқичи доирасидаги Евросиё лигаси)
16:00 – 4-йўналиш Евросиё лигаси кубогининг Гран-при босқичи (150 см)

22 апрель:
10:00 – 5-йўналиш Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси кубоги (130 см)
16:00 – 6-йўналиш Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги (130 см)

23 апрель:
10:00 – 7-йўналиш “UNIVERSAL JUMPING” кубоги (120 см катталар, 115 см болалар)
15:00 – Очилиш маросими (Миллатлар кубоги босқичи)
16:00 – 8-йўналиш “EURASIA TEAM CUP” (145 см)
18:00 – Ёпилиш маросими

Text to speech