Ру En O'z
16 Апрель 2022 1407

Полвонларимиз Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Мўғулистонга йўл олишди

Хабар берганимиздек, 19-24 апрель кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Қитъамизнинг энг кучли полвонларини жамлайдиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳар уччала йўналишда ҳам иштирок этади. Бир оз аввал Равшан Рўзиқулов ва Элмурат Тасмурадов мураббийлигидаги юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз делегацияси Истанбул шаҳрига жўнаб кетди. У ердан жамоамиз Мўғулистонга етиб бориши кўзда тутилган.

Юнон-рум кураши йўналишида Осиё чемпионатида қуйидаги курашчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади:

-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев
-60 кг: Феруз Тўхтаев
-63 кг: Исломжон Баҳромов
-67 кг: Маҳмуд Бахшуллоев
-72 кг: Мирзобек Раҳматов
-77 кг: Арам Варданян
-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов
-87 кг: Жалгасбай Бердимуратов
-97 кг: Рустам Ассакалов
-130 кг: Мўминжон Абдуллаев

Text to speech