Ру En O'z
15 Апрель 2022 1666

Бугун бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги старт олади

Яна бир неча соатдан сўнг пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бошланади. Юнусобод туманидаги Гимнастика саройида ўтадиган мусобақада айни пайтдаги дунёнинг энг кучли нафис спорт вакилалари жам бўлишди.

Регламентга кўра, бугун 14:30 дан спортчилар саралаш доирасидаги чиқишларини бошлашади. Дастлаб халқа ва тўпда яккалик, сўнг гуруҳ машқининг 5 та халқадаги йўналиши бўйича квалификацион баҳслари ўтказилади. Соат 18:00 да эса мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, турнирда Сабина Ташкенбаева ҳамда Тахмина Икрамова яккалик дастурида, Шаҳзода Ибрагимова, Наргиза Жуманиязова, Нилуфар Аъзамова, Мумтоза Исҳоқзода, Мария Пак ҳамда Хуршида Абдурауфова гуруҳ машқларида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Бўлажак баҳсларда қизларимизга омад тилаймиз!

Text to speech