Ру En O'z
14 Апрель 2022 1570

“Олимпик” Ўзбекистон кубогида йирик ғалабага эришди

МОҚ қошида ташкил этилган “Олимпик” футбол клуби Ўзбекистон “Coca-Cola” кубогида иккинчи тур учрашувини ўтказди. Фарғонанинг “Турон” клубини қабул қилган “олимпиячилар” йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Темур Кападзе шогирдларининг катта устунлигида кечган баҳс “Олимпик”нинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Жамоамиз сафида Руслан Жиянов, Муҳаммадали Ғиёсов ва Темур Мамасидиқов бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлишса, Отабек Жўрақўзиев дубль қайд этди. Ушбу голларга меҳмонларнинг тажрибали ўйинчиси Ҳумоюн Муртазоев бир бор жавоб бера олди холос.

Ўзбекистон “Coca-Cola” кубоги,
"F" гуруҳи, 2-тур

"Олимпик" – "Турон" 5:1
Голлар: Отабек Жўрақўзиев 6', Руслан Жиянов 21', Отабек Жўрақўзиев 36', Темур Мамасидиқов 60', Муҳаммадали Ғиёсов 82' – Ҳумоюн Муртозоев 54'.

Ушбу ғалабадан сўнг “Олимпик” 3 очко билан гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Гуруҳ пешқадами “Андижон II” эртага Ғузорда “Шўртан” меҳмони бўлади.

Text to speech