Ру En O'z
14 Апрель 2022 1498

Туябўғизда энг кучли эшкак эшувчилар сараланмоқда

Тошкент вилоятидаги Туябўғиз сув омборида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича катталар ўртасидаги мамлакат чемпионати бошланди. Унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.

Айни пайтгача ўтган беллашувлар якунида кутилганидек терма жамоа етакчилари ишончни оқлаб, яна бир бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди. Ҳозиргача ўтган дастурларнинг ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

Эркаклар:
К-1 (байдарка), 1000 метр:
1. Шахриёр Маҳкамов
2. Шоҳруҳ Аъзамов
3. Озоджон Амритдинов

К-1, 500 метр:
1. Вильям Ибрагимов
2. Денис Онуфриев
3. Ярослав Славгородский

С-1 (каноэ), 500 метр:
1. Шоҳмурод Холмуродов
2. Камрон Ахтамов
3. Владлен Денисов

Аёллар:
К-1, 500 метр:
1. Екатерина Шубина
2. Арина Танатмишева
3. Мадина Ашрафхонова

К-1, 1000 метр:
1. Арина Танатмишева
2. Камила Малахова
3. Шаҳризода Мавлонова

Text to speech