Рамзиддин Саидов 40 ёшда!
Бугун ўзбек дзюдосининг ёрқин вакилларидан бири Рамзиддин Саидов таваллуд айёмини нишонламоқда.
Рамзиддин Саидов 1982 йил 14 апрель куни Бухоро вилоятида туғилган. Афина-2004 ва Лондон-2012 Олимпия ўйинлари иштирокчиси. Фаолияти давомида Гран-при, “Катта дубулға” турнирларида бир неча бор ғалаба қозонган. Рамзиддин Саидов ҳозирда халқаро тоифадаги ҳакам сифатида фаолият олиб бормоқда. Унинг беллашувларни оқилона бошқариб бориши сабаб Халқаро дзюдо федерацияси ҳамюртимизга энг муҳим ва марказий беллашувларни ишониб топширмоқда. Шу билан биргаликда, юртдошимиз Токио-2020 Олимпия ўйинларида бир қатор масъулиятли беллашувларни бошқарди.
Рамзиддин Бешимович қайд этган натижалари учун давлатимиз томонидан "Шуҳрат" медали, "Дўстлик" ордени ва "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвонлари билан тақдирланган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Рамзиддин Саидовни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этади ва унга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик тилаб қолади.