Ру En O'z
12 Апрель 2022 1729

Тошкент энг маҳоратли гимнастикачиларни чорлайди

Хабарингиз бор, Тошкент кўп йиллардан бери бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичларидан бирига мезбонлик қилиб келади. Бу йил ҳам дунёнинг сара гимнастикачилари пойтахтимизга ташриф буюришади. 15-17 апрель кунлари пойтахтимизда мавсумдаги Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.

Ўзбекистон гимнастика федерациясининг маълум қилишича, мусобақада қатнашиш учун 15 мамлакатдан талабнома келиб тушган. Иштирокчи давлатлар: Арманистон, Австралия, Озарбайжон, Болгария, Колумбия, Буюк Британия, Грузия, Германия, Италия, Қозоғистон, Латвия, Янги Зеландия, Словения, АҚШ ва Ўзбекистон.

Жаҳон кубогида яккалик баҳсларида терма жамоа етакчилари юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Гуруҳ машқларида эса Париж-2024 Олимпиадаси цикли учун янги шаклланган жамоамиз мухлислар учун тайёрлаган дастурини намойиш қилади.

Яккалик дастур бўйича таркиб:
Сабина Ташкенбаева
Тахмина Икромова

Гуруҳ машқлари учун таркиб:
Шаҳзода Ибрагимова
Наргиза Жуманиязова
Нилуфар Аъзамова
Мумтоза Исҳоқзода
Мария Пак
Хуршида Абдурауфова

Яна бир аҳамиятли жиҳати ушбу Олимпиада циклида қоидаларга ўзгариш киритилганида. Эндиликда халқаро федерация спортчилардан янада мураккаб элементлар ижросини талаб қилмоқда. Бу борада гуруҳ машқларидаги снарядларга ҳам ўзгартиришлар киритилганини айтиш ўринли. Эндиликда қизлардан 5 та халқа, шунингдек, 3 та тасма ва 2 та тўп билан машқ бажаришлари талаб этилади.

Бўлажак мусобақада терма жамоамизга омад ва ғалабалар тилаб қоламиз!

Text to speech