Ру En O'z
11 Апрель 2022 1625

Дзюдочиларимиз Термизда навбатдаги йиғинни бошлашди

Юзага келган икки ойлик танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурхондарё вилоятида ўқув-машғулот йиғини ўтказишга қарор қилди.

Кеча Илиас Илиадис бошчилигидаги дзюдочиларимиз мамлакатимизнинг энг жанубий ва иссиқ ҳудудига етиб боришди. Терма жамоамиз аъзоларини Термиз халқаро аэропортида Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари, вилоят дзюдо бўлими раҳбари Бекзод Тўрабоев қарши олди.

Ўқув машғулот йиғинларининг биринчи босқичи Термиздаги «Алпомиш» спорт саройида 10 кун давомида ўтказилса, навбатдаги босқич 21 апрелдан 1 май санасига қадар Саудия Арабистонининг Тоиф шаҳрида ташкил этилади. Мазкур йиғинлар терма жамоамиз учун 3-5 июнь кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ўтказиладиган «Катта Дубулға» турнирига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Машғулотларда эркаклар терма жамоамиз иштирок этади.

Text to speech