Ру En O'z
11 Апрель 2022 1946

Чавандозимиз Барселонадаги турнир ғолибига айланди

Испаниянинг Барселона шаҳрида конкур бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Сара чавандозлар иштирокидаги баҳслар ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди.

Турнирда тўсиқлар баландлиги 145 смни ташкил этди. “GO FOUR IT B” тулпорида иштирок этган Абдураҳмон Абдуллаев энг яхши натижани қайд этиб, мусобақа ғолибига айланди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Португалия ва Латвия вакилларига насиб этди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизни ушбу муваффақияти билан табриклаб, унга келгуси стартларда ҳам зафарлар тилаб қолади.

Text to speech