Ру En O'z
10 Апрель 2022 1803

Тарихга айланган БААдаги қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати биз учун якунланди

БААда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати поёнига етиб бормоқда. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги иштирокини тугатди.

Маълум қилганимиздек, бугун шпага қуролида жамоавий баҳслар ўтказилмоқда. Австралия ва Жанубий Корея термаларини мағлуб этган қизларимиз чорак финалда швециялик рақибларига қарши майдонга чиқиб, 34:43 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Эслатиб ўтамиз, йигитларимиз бугун саралашнинг илк босқичида болгариялик рақибларидан мағлуб бўлишган эди.

Шу тариқа мазкур жаҳон чемпионати сабля йўналишида қўлга киритилган олтин ва бронза медаллари билан тарихда қоладиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг дастлабки икки кунида Зуҳриддин Қодиров ушбу спорт турида мамлакатимиз учун жаҳон чемпионатларидаги дастлабки олтин медални тақдим қилган бўлса, Зайнаб Дайибекова эса бронза медалига чиққан эди.

Text to speech