Ру En O'z
10 Апрель 2022 1587

Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази муҳим ҳамкорлик меморандумини имзолади

8-9 апрель кунлари Россиянинг "Спинной мозг" жамияти президенти, Россия, Европа ва жаҳон нейрохирургия ассоциацияси аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Андрей Владимирович Басков Миллий Олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказига ташриф буюрди.

Андрей Владимирович дастлаб РСТИАМ фаолияти билан яқиндан танишиб, марказнинг малакали мутахассислари билан соҳадаги назарий ва амалий билимларини улашди. Шунингдек, спортчиларни даволаш ва реабилитация қилишнинг илғор ишланмалари ва усуллари бўйича мутахассислар учун семинар ўтказди. Ташрифнинг иккинчи кунида меҳмон Республика эндокринология маркази ва "Эзгу ният" клиникасининг фаолияти билан ҳам танишди.

Якунда РСТИАМ ва “OrthoSpine” клиникаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур тадбир Марказ директори Камол Сирожитдинов ҳамда “OrthoSpine” клиникаси раҳбари Андрей Басков иштирокида ўтди. Учрашув якунида РСТИАМ раҳбари миннатдорчилик рамзи сифатида Андрей Владимировичга эсдалик совғасини топширди.

Text to speech