Ру En O'z
10 Апрель 2022 1309

Шпагачи қизларимизни ЖЧ медали сари яқинлашишмоқда

БААда қиличбозлик бўйича ўтказилаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бугун якунига етади. Биз учун тарихий мусобақага айланиб улгурган чемпионатда терма жамоамиз вакиллари яна бир медаль қўлга киритишга яқин.

Регламентга кўра, бугун жамоавий дастурдаги баҳслар билан турнир якунланади. Унда қизларимиз чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди. Иккинчи сараланган жамоа сифатида иштирок этаётган спортчиларимиз дастлаб Австралияни 45:34, сўнг Жанубий Кореяни 45:39 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Энди улар чорак финалда швециялик рақибаларига қарши майдонга чиқишади.

Афсуски, йигитларимиз иккинчи босқичда Болгарияга 40:45 ҳисобида мағлубиятга учраб, медаллар учун курашни эрта тарк этишди.

Бўлажак беллашувларда шпагачи қизларимизга омад тилаймиз!

Text to speech