"Golden Belt": Ўзбек боксчилари умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди
Руминияда бокс бўйича "Golden Belt" номли халқаро турнир ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
Маълум қилганимиздек, мусобақада 10 нафар боксчимиз финал йўлланмасини қўлга киритган ва 3 та вазнда ўзбек ўғлонларининг чемпионлик учун ўзаро рингга кўтарилиши жамоамиз камида 3 та олтин медални нақд қилишидан далолат берар эди. Якунда боксчиларимиз 6 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди. Шубҳасиз, бундай натижага турнирда иштирок этган ҳеч қайси жамоа яқинлаша олмади. Руминиядаги мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган боксчиларимиз:
Олтин:
-48 кг: Асилбек Жалилов
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-67 кг: Жавлон Юлдашев
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров
-80 кг: Дилшод Рўзметов
+92 кг: Лазизбек Муллажонов
Кумуш:
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-80 кг: Одилжон Аслонов
-92 кг: Диёр Ўралов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Бронза:
-57 кг: Дилшод Абдумуродов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-63,5 кг: Шохруҳбек Кенжаев
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон бокс федерацияси ва терма жамоамизни мазкур мусобақада ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, йигитларимизнинг умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритгани билан самимий табриклайди.