Ру En O'z
9 Апрель 2022 1546

Ажойиб! Камончи йигитларимиз таркибида Олимпиада чемпиони бўлган мезбонларни мағлуб этишди

Туркияда камондан отиш бўйича “Қарамон баҳодирлар” халқаро мусобақаси ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, барча дастурда шоҳсупага кўтарилиш имкониятига эга бўлмоқда. 

Айниқса, йигитлар ўртасидаги жамоавий дастурда спортчиларимизнинг иштироки кўпчиликнинг эътиборига тушди. Яо Юй Чен, Амирхон Содиқов, Озодбек Унгаловдан иборат жамоамиз дастлаб чорак финалда Франция жамоасини 6:2 (57:52, 52:54, 57:56, 57:52), сўнг таркибида Токио-2020 чемпиони Мете Газо бўлган мезбонларни 6:0 (56:52, 56:54, 55:54) ҳисобида таслим этиб, чинакам сенцация қилди. Энди улар эртага финал босқичида словениялик мерганларга қарши баҳслашишади. 

Қизларимиз эса мусобақани Словения устидан қозонилган ғалаба билан бошлашди. Бироқ ярим финалда германиялик рақибаларига имкониятни бой беришди. Энди улар эртага мезбонларга қарши бронза медали учун беллашадилар. Шунингдек, микст жамоамиз ҳам бронза медалига сазовор бўлиш имкониятини сақлаб турибди. Бунинг учун улар Молдова жамоасини мағлуб этишлари талаб қилинади.

Text to speech