Ру En O'z
9 Апрель 2022 1529

Учқун Муродов хотирасига бағишланган халқаро мусобақада барча олтин медаллар ўзимизда қолди

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуаси мезбонлик қилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги халқаро мусобақа ниҳоясига етди. Учқун Муродов хотирасига бағишлаб ўтказилган турнирда ўзбек дзюдосининг истиқболли ёшлари ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Сўнгги кунда 7 вазн тоифасида беллашувлар ўтказилиши ҳақида маълум қилган эдик. Қувонарлиси, уларнинг барчасида ҳамюртларимиз ғалаба қозондилар. Шу тариқа, ёшлар ўртасидаги барча 14 вазнда чемпионлик дзюдочиларимизга насиб этди. Икки нафар вакили финалда имкониятни бой берган ва 2 та бронза медалига сазовор бўлган Қирғизистон иккинчи, 1 та кумуш ҳамда 2 та бронза медалини жамғарган тожикистонлик ёш дзюдочилар умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни банд қилишди. Бу борада жамоамизнинг умумий медаллари 14 та олтин, 11 та кумуш ва 21 та бронзани ташкил этди. Сўнгги кун ғолиб ва совриндорлари:

-81 кг вазн тоифаси
1. Нурбек Муртозоев (Ўзбекистон)
2. Шаҳзодхўжа Шарипов (Ўзбекистон)
3. Амирбек Аминов (Ўзбекистон)
3. Жавлонбек Хайруллаев (Ўзбекистон)

-90 кг вазн тоифаси
1. Жаҳонгир Маматраҳимов (Ўзбекистон)
2. Бунёд Жаббарбергенов (Ўзбекистон)
3. Муҳаммадали Тангриев (Ўзбекистон)
3. Тўлқинбек Турдиев (Ўзбекистон)

-100 кг вазн тоифаси
1. Рустам Шораҳматов (Ўзбекистон)
2. Асрор Нортожиев (Ўзбекистон)
3. Муҳаммадқодир Мансуров (Ўзбекистон)
3. Нумонжон Ражабов (Ўзбекистон)

+100 кг вазн тоифаси
1. Исломбек Равшанқулов (Ўзбекистон)
2. Иброҳимжон Элмуродов (Тожикистон)
3. Жавоҳир Муродуллаев (Ўзбекистон)
3. Қаҳрамон Раҳмонов (Ўзбекистон)

-70 кг вазн тоифаси
1. Шаҳло Эгамберганова (Ўзбекистон)
2. Гулираъно Сувонқулова (Ўзбекистон)
3. Шоҳиста Амирова (Ўзбекистон)
3. Бегойим Ҳайитова (Ўзбекистон)

-78 кг вазн тоифаси
1. Ирисхон Қурбонбоева (Ўзбекистон)
2. Ширинжон Йўлдошева (Ўзбекистон)
3. Шинар Ибраева (Ўзбекистон)
3. Шаҳида Нармуҳаммедова (Қирғизистон)

+78 кг вазн тоифаси
1. Моҳинур Пармонова (Ўзбекистон)
2. Ҳосият Машарипова (Ўзбекистон)
3. Фотима Курамбоева (Ўзбекистон)
3. Кимбат Сейтмаханбет (Қозоғистон)

Text to speech