Бокс: Ҳамюртларимиз "Golden Belt" мусобақасининг 7 та вазнида финалга йўл олишди, уларнинг 3 тасида ўзбекча дуэль
Руминияда ўтказилаётган "Golden Belt" мусобақаси ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Мусобақани терма жамоамиз 13 та медаль билан якунлаши аниқ бўлиб улгурди. Янада аҳамиятлиси, бугун ўтказиладиган финал жангларининг 3 та вазн тоифасида ҳамюртларимиз олтин медаль тақдирини ўзаро баҳсда ҳал қилишади.
Ортда қолган ярим финал жангларида 10 нафар вакилимизнинг қўли баланд келди ва яна 3 нафари бронза медалига сазовор бўлди. Юқоридаги факт терма жамоамизнинг яна камида 3 тадан олтин ва кумуш медалларни нақд қилганини англатади. Шубҳасиз, бугун кечки дастурда -75 кг, -80 кг ва +92 кг вазн тоифаларидаги ҳамюртларимизнинг баҳси кўпчилик учун қизиқарли бўлади. Батафсил:
Финалга йўл олганлар:
-48 кг: Асилбек Жалилов
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-67 кг: Жавлонбек Йўлдошев
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров
-80 кг: Дилшодбек Рўзметов
-80 кг: Одилжон Аслонов
-92 кг: Диёрбек Ўралов
+92 кг: Лазизбек Муллажонов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Бронза медали соҳиблари:
-57 кг: Дилшод Абдумуродов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-63.5 кг: Шоҳруҳбек Кенжаев