Чавандозимиз Жаҳон кубогининг финал босқичида иштирок этмоқда
От спортининг конкур йўналиши бўйича терма жамоамиз мураббийи ва айни вақтда сардори Бекзод Қурбонов Германияда бўлиб ўтаётган Жаҳон кубогининг ҳал қилувчи босқичида қатнашмоқда.
“Кинг Корнет Л” лақабли тулпори билан иштирок этаётган Қурбонов дастлабки саралаш кунида ўз омадини синаб кўрди. Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг маълум қилишича, беллашувлар 160 см баландликдаги тўсиқлардан ўтиш бўйича ўтказилмоқда.
Яна бир аҳамиятли жиҳати, ушбу босқичда Бекзод Қурбонов 36 иштирокчи орасида нафақат Марказий Осиё, балки Халқаро от спорти федерацияси таркибидаги Евросиё лигасидан қатнашаётган ягона вакил ҳисобланади. Регламентга кўра, эртага яна бир саралаш баҳслари ўтказилса, 10 апрель куни чавандозлар медаллар учун баҳс олиб боришади.