Ру En O'z
8 Апрель 2022 1314

Дзюдо: Бугун мусобақанинг сўнгги куни 7 та вазнда ғолиблар аниқланади

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройи мезбонлигида ўтаётган Учқун Муродов хотирасига бағишланган Осиё Кубоги бугун ўз якунига етади.

Мусобақанинг сўнгги куни ёшлар ўртасидаги яна 7 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Айни дақиқаларда оғир вазнлиларнинг саралаш беллашувлари ўтказиляпти.

Бугун ёшлар -81, -90, -100, +100 кг, қизлар эса -70, -78, +78 кг вазн тоифаларида ўзаро беллашяптилар. Финал учрашувлари соат 17:00да бошланади.

Text to speech