Ру En O'z
7 Апрель 2022 1309

Рапирачиларимизнинг иштироки якунланди

БААда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этади. Бугун рапира қуролидаги жамоавий баҳслар билан ушбу йўналишдаги беллашувларга якун ясалади.

Афсуски, унда иштирок этган йигитларимиз чорак финалда имкониятни бой беришди. Мусобақани Малайзияга қарши 45:22 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаган жамоамиз кейинги даврада бразилиялик рақибларини 45:37 ҳисобида таслим этишди. Бироқ Францияга қарши ярим финал йўлидаги жангларда тажриба ўз сўзини айтди ва жамоамиз чорак финалда иштирокини тўхтатди.

Эртага 20 ёшгача бўлган шпагачилар баҳси бўлиб ўтади.

Text to speech