Ру En O'z
6 Апрель 2022 1433

Камончиларимиз халқаро мусобақа ва йиғинда иштирок этиш учун Туркияга йўл олишди

Бугун тонгда камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркия сафарига жўнаб кетди. Спортчиларимиз бир неча кун давомида халқаро мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишади.

Режага кўра, дастлаб мерганларимиз 7-10 апрель кунлари Антальяда бўладиган Қаҳрамон баҳодирлар мусобақасида иштирок этишади. Шундан сўнг 11-17 апрель кунлари ўқув-машғулот йиғинини олиб борадилар. Сафарнинг сўнгида 18-24 апрель кунлари ушбу шаҳар мезбонлик қиладиган Жаҳон кубоги босқичида ўз омадларини синаб кўришади. Жамоамиз қуйидаги спортчилар билан Туркия сафарига йўл олган:

Амирхон Содиқов
Озодбек Унгалов
Миржалол Қароров
Юй Яо Чен
Зиёдахон Абдусатторова
Камола Юнусова
Мунира Нурманова
Нилуфар Ҳамроева

Text to speech