Ру En O'z
6 Апрель 2022 1868

Учқун Муродов халқаро хотира турнири ёш дзюдочиларимизнинг бенефисига айланмоқда

Тошкентдаги “Универсал” спорт мажмуасида дзюдо бўйича Учқун Муродов хотирасига бағишланган халқаро мусобақа старт олган ҳақида хабар берган эдик. Вакилларимиздан ташқари Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан ташриф буюрган ёш полвонлар баҳсида ҳамюртларимиз аксарият вазн тоифаларида чемпионликни қўлга киритишмоқда. Ҳатто баъзи тоифаларда барча ўринларни ёш дзюдочиларимиз эгаллашди. Биринчи кун баҳсларида ўсмирлар ўртасида енгил вазн тоифасидаги ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган спортчилар билан танишинг:

-50 кг вазн тоифаси
1. Муҳаммаджон Машарипов (Ўзбекистон)
2. Абдулазизхон Шарафиддинов (Ўзбекистон)
3. Лазиз Саъдуллаев (Ўзбекистон)
3. Жавоҳир Умиров (Ўзбекистон)

-55 кг вазн тоифаси
1. Анваржон Иброҳимов (Ўзбекистон)
2. Рўзимат Сапарбаев (Ўзбекистон)
3. Рамазан Суиндиков (Қозоғистон)
3. Данил Султанхан (Қозоғистон)

-60 кг вазн тоифаси
1. Бунёд Сафаров (Ўзбекистон)
2. Талгат Оринбассар (Қозоғистон)
3. Фарруҳ Ҳамдамов (Ўзбекистон)
3. Сардор Ҳимматов (Ўзбекистон)

-40 кг вазн тоифаси
1. Лазиза Ҳайдарова (Ўзбекистон)
2. Зере Отепкали (Қозоғистон)
3. Камола Орифжонова (Ўзбекистон)
3. Сабина Юлдашбекова (Қозоғистон)

-44 кг вазн тоифаси
1. Дилнура Исроилжонова (Ўзбекистон)
2. Умидахон Бурхонжонова (Ўзбекистон)
3. Камила Болтаева (Ўзбекистон)
3. Ингкар Куралбай (Қозоғистон)

-48 кг вазн тоифаси
1. Нурайлим Сарсенбек (Қозоғистон)
2. Азиза Давронова (Ўзбекистон)
3. Гулғунча Кўкламова (Ўзбекистон)
3. Райҳона Маматова (Ўзбекистон)

-52 кг вазн тоифаси
1. Сўғдиёна Рафкатова (Ўзбекистон)
2. Жанар Жолдошева (Қирғизистон)
3. Киял Амантурова (Қирғизистон)
3. Ҳилола Ортиқбоева (Ўзбекистон)

-57 кг вазн тоифаси
1. Дана Абдирова (Қозоғистон)
2. Аселхан Аралбаева (Ўзбекистон)
3. Динора Эгамберганова (Ўзбекистон)
3. Адина Кочконбаева (Қирғизистон)

Маълумот учун, бугун соат 16:00 да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Шундан сўнг иккинчи кун дастурида шоҳсупа эгалари аниқлаб олинади.

Text to speech