Ру En O'z
5 Апрель 2022 1675

Боксчиларимиз халқаро турнирда иштирок этиш учун Руминияга йўл олишди

5-10 апрель кунлари Руминиянинг Тиргу-Муреш шаҳрида бокс бўйича Николае Линка халқаро турнири бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ҳам иштирок этишади.

Бугун тонгда мусобақада иштирок этадиган спортчиларимиз Руминияга жўнаб кетишди.Таркибда Токио-2020 иштирокчиси Дилшод Рўзметов, Осиё чемпиони Саиджамшид Жаъфаров, Осиё ўйинлари совриндори Шунқор Абдурасулов каби тажрибали боксчиларимизни учратиш мумкин. Терма жамоамиз турнирга қуйидаги таркибда йўл олди:

-48 кг: Асилбек Жалилов
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-57 кг: Дилшод Абдумуродов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-63,5 кг: Шоҳруҳбек Кенжаев
-67 кг: Жавлон Йўлдашев
-71 кг: Камрон Турғунбоев
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-80 кг: Дилшод Рўзметов
-80 кг: Одилжон Аслонов
-86 кг: Тимур Мержанов
-92 кг: Диёр Ўралов
+92 кг: Лазизбек Мулложонов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиохунов, Фаррух Қиличев, Абдувоҳид Жалолов, Алишер Тўйчиев.

Text to speech