Ру En O'z
5 Апрель 2022 2039

Пойтахтимизда дзюдо бўйича анъанавий халқаро турнир бошланмоқда

Бугун Тошкентда дзюдо бўйича халқаро мусобақа старт олади. “Универсал” спорт мажмуаси тўрт кун давомида Учқун Муродов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнирга мезбонлик қилади.

5-8 апрель кунлари ўтказиладиган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги ушбу Осиё Очиқ Кубогида юртимиз дзюдочиларидан ташқари Озарбайжон, Грузия, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон давлатларидан келган жами 500 нафарга яқин истеъдод эгалари татамига чиқади.

Бугун мусобақанинг биринчи куни қизлар -40, -44, -48, -52, -57, йигитлар эса -50, -55 ва -60 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб боришади. Ҳар куни саралаш беллашувлари соат 10:00, медаллар учун кечадиган финал баҳслари эса 17:00да бошланади.

Text to speech