Ру En O'z
4 Апрель 2022 1160

Жамоавий дастурда қиличбозларимизга омад етишмади

БААда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Маълум қилганимиздек, бугун сабля бўйича жамоавий дастурда ғолиблар аниқланади.

Афсуски, беллашувларда вакилларимизга озгина омад етишмади. Филиппинлик рақибаларини мағлуб этган қизларимиз иккинчи даврада туркиялик қиличбозларга 42:45 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Иккинчи сараланган жамоа сифатида иштирок этган йигитларимиз эса дастлабки даврадан эркин ўтишди. Иккинчи босқичда Филиппин 45:14, учинчи даврада Болгария 45:37 ҳисобида доғда қолдирилди. Бироқ чорак финалда испаниялик қиличбозларга 42:45 ҳисобида мағлуб бўлдик.

Эртадан мусобақада 20 ёшгача бўлган тоифада рапира усталари яккалик дастурида ғолиблик учун беллашишади.

Text to speech