Ру En O'z
4 Апрель 2022 2062

Муҳаммадкарим Хуррамов ва Нигора Турсунқуловани табриклаймиз!

Бугун Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган 2 нафар спортчимиз Муҳаммадкарим Хуррамов ҳамда Нигора Турсунқулова таваллуд айёмини нишонлашмоқда.

Дзюдочимиз Муҳаммадкарим Хуррамов 1997 йил 4 апрель куни Сурхондарё вилоятида таваллуд топган. Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиб ва совриндори, Дюссельдорф “Катта дубулға” турнирининг олтин медаль соҳиби. Полвонимиз -100 кг вазн тоифасида Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этган.

Нигора Турсунқулова 1999 йил 4 апрель куни Жиззах вилоятида туғилган. Таэквондочимиз 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида бронза ва Вьетнамдаги Осиё чемпионатининг олтин медаль соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, 2019 йил Чиба (Япония) Гран-приси ҳамда Уси (Хитой) шаҳарида ўтган “Катта дубулға” (саралаш) мусобақасида бронза медалини қўлга киритган. Рио-2016 ва Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчиси, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти соҳиби.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчиларимизни бугунги таваллуд айёмлари билан табриклаб, уларга мустаҳкам соғлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech