Ру En O'z
3 Апрель 2022 1914

Алишер Юсупов Анталья “Катта дубулға” мусобақасининг кумуш медали соҳибига айланди

Туркияда дзюдо бўйича Анталья “Катта дубулға” турнири ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги беллашувида ҳамюртимиз Алишер Юсупов грузиялик Гурам Тушишвили билан чемпионлик учун баҳс олиб борди.

Энг оғир вазн тоифасида курашган полвонимиз дастлаб вазари ишлашга муваффақ бўлди. Бироқ баҳс ўртасида тажрибали рақиб, Токио-2020 финалчиси, жаҳон чемпиони иппон баҳоси билан беллашувни фойдасига ҳал қилди.

Шу тариқа, делегациямиз Анталья “Катта дубулға” мусобақасини 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 5 та медаль билан якунлади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон дзюдо федерацияси ва жамоамизни табриклайди.

Text to speech