Ру En O'z
3 Апрель 2022 4094

Қарши олинг, қиличбозлик бўйича ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпиони Зуҳриддин Қодиров!

БААда ўтаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи куни спортимиз учун тарихий санага айланди. Унда саблячимиз Зуҳриддин Қодиров ғалаба қозониб, Ўзбекистон тарихида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк қиличбозимиз бўлди.

Ўсмирлар тоифасида сабля қуролида баҳс олиб борган вакилимиз Канада, Миср, Венгрия, АҚШ ва финалда Германия вакиллари устидан ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи беллашувда Қодиров Колин Хеткокни 15:13 ҳисобида доғда қолдирди.

Бугун мусобақа давомида Самира Шокирова ҳамда Муса Айтмуродов чорак финалгача етиб боришди. Афсуски, бронза медалини нақд қиладиган босқич остонасида уларга бир оз омад етишмади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу тарихий ғалаба билан Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси, спортчимиз ва барча мураббийлар штабини самимий муборакбод этади.

Text to speech