Ру En O'z
3 Апрель 2022 1592

Алишер Юсупов олтин медаль учун курашади

Дзюдо бўйича Анталья шаҳрида ўтаётган “Катта дубулға” турнирида оғир вазнли полвонлар беллашишмоқда. Унда энг оғир вазн тоифасида курашаётган ҳамюртимиз Алишер Юсупов чемпионлик учун курашадиган бўлди.

Алишер дастлаб саралашда Швеция, сўнг Нидерландия, Озарбайжон вакилларини, ярим финалда венгриялик рақибини ажойиб усуллари билан мағлубиятга учратди.

Фаолиятида илк бор “Катта дубулға” мусобақаси финалига йўл олган хоразмлик полвонимиз чемпионлик учун Токио-2020 финалчиси, 2018 йилги жаҳон чемпиони грузиялик Гурам Тушишвили билан курашади.

Text to speech