Ру En O'z
3 Апрель 2022 1621

Дилдора Арипова яна шоҳсупада

Озарбайжон пойтахтида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогининг сўнгги босқичи поёнига етиб бормоқда. Қувонарлиси, бугунги кун дастури ҳам жамоамиз учун медаль билан якунланди.

Эркин машқ дастурида финалга йўл олган Дилдора Арипова ажойиб дастури билан 12.866 балл жамғарди. Бу эса финалчилар орасидан учинчи кўрсаткич бўлди ва Арипова бронза медали билан тақдирланди.

Қайд этиш жоиз, Дилдора Қоҳирада ўтган босқичда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медалга сазовор бўлган эди.

Text to speech