2 Апрель 2022
1585
“Олимпик” қўшимча дақиқаларда ғалабани бой берди
Футбол бўйича “Coca Cola” Суперлигасининг 4-тур учрашувлари ўтказилмоқда. Бугун МОҚ қошида ташкил этилган “Олимпик” клуби сафарда “Сўғдиёна” билан дуранг қайд этди.
Дастлаб 78-дақиқада Отабек Жўрақўзиев жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. Бироқ асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда ҳакам “Олимпик” дарвозаси томон пенальти белгилади ва жарима зарбасини Шоҳруз Норхонов аниқ ижро этди.
“Coca Cola” Суперлигаси, 4-тур
“Сўғдиёна” – “Олимпик” 1:1
Голлар: Отабек Жўрақўзиев, 78 (0:1) – Шоҳруз Норхонов, 90+3 пен (1:1).
Ушбу ўйиндан сўнг Темур Кападзе шогирдлари ҳисобидаги очколар 3 тага етди.