Ру En O'z
2 Апрель 2022 1502

Шарофиддин Болтабоев делегациямизга яна бир медаль тақдим қилди

Дзюдо бўйича терма жамоамиз аъзоси Шарофиддин Болтабоев Анталья “Катта дубулға” мусобақасида шоҳсупага кўтарилди. Ҳамюртимиз бронза медали учун кечган беллашувда ғалаба қозонди.

Германиялик Доминик Росселга қарши курашган Болтабоев ишончли ҳаракатлари билан ғалабани тантана қилди. Ҳамюртимизнинг баҳс ўрталарида амалга оширган усули иппон билан баҳоланиб, якунда Қорақалпоқ ўғлонининг қўли баланд кўтарилди.

Шу тариқа, делегациямизнинг ушбу мусобақадаги медаллари 1 та кумуш ва 3 та бронзага етди.

Text to speech