2 Апрель 2022
1407
Шарофиддин Болтабоев бронза медали учун татамига чиқади
Туркияда ўтаётган дзюдо бўйича Анталья “Катта дубулға” турнирида ҳам ҳамюртларимиз медаллар учун курашни давом эттиришмоқда. Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб қолди.
-81 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Болтабоев ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтди. Бироқ финал остонасида мезбонларнинг ушбу вазндаги етакчиси Ведат Албайракка имкониятни бой бериб қўйди. Энди у кечки дастурда германиялик Доминик Россел билан бронза медали масаласини ҳал қилади.