Ру En O'z
2 Апрель 2022 1740

Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида тенгсиз!

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг сўнгги босқичида кучлилар сараланмоқда. Қувонарлиси, ҳамюртимиз Оксана Чусовитина ушбу босқичда ҳам ғалаба қозониб, таяниб сакраш дастурида бош совринни қўлга киритди.

Юртдошимизнинг финалда амалга оширган дастури ҳакамлар томонидан 13.266 баллга баҳоланди. Бу эса иштирокчилар орасида энг юқори кўрсаткич бўлди. Қайд этиш жоиз, икки босқичда олтин ва битта кумуш медаль жамғарган Оксана таяниб сакраш бўйича аёллар ўртасида Жаҳон кубоги ғолибига айланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан жаҳон гимнастика афсонасини муборакбод этади.

Text to speech