Ру En O'z
1 Апрель 2022 1035

Биринчи кунни учта медаль билан якунладик

Туркияда старт олган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди. Кечки дастурда ҳамюртимиз Сардор Нуриллаев (-66 кг) ҳам бронза медали учун баҳсда ғалаба қозонди.

Мўғилистонлик тажрибаси Басху Ёндонперенлеига қарши татамига чиққан Сардор оғритиш усули билан рақибини муддатидан аввал мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Шу тариқа у ўз ҳисобига 500 рейтинг очкосини қўшиб қўйиш баробарида делегациямиз ҳисобига мусобақадаги учинчи медални тақдим қилди.

Эртага ўрта вазн тоифасида беллашадиган ҳамюртларимизга ҳам омад тилаб қоламиз.

Text to speech