Ру En O'z
1 Апрель 2022 1822

Диёра Келдиёрова Анталья “Катта дубулға” турнирида кумуш медални қўлга киритди

Дзюдо бўйича терма жамоамиз Туркияда ўтказилаётган “Катта дубулға” мусобақасида иккинчи медалга эга чиқди. Ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида кумуш медаль соҳибасига айланди.

Финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтган самарқандлик вакиламиз ҳал қилувчи беллашувда венгриялик Река Пуппга имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу муваффақият спортчимизга жаҳон рейтинги учун 700 очко тақдим қилади.

Кечки дастур доирасида -66 кг вазн тоифасида курашаётган Сардор Нуриллаев бронза медали учун кураш олиб боради.

Text to speech