Ру En O'z
1 Апрель 2022 1529

Дилшодбек Баратов фаолиятида илк бор IJF мусобақаларида шоҳсупага кўтарилди

Антальяда ўтаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасида терма жамоамиз илк медалини қўлга киритди. -60 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Дилшодбек Баратов фаолиятидаги муҳим ғалабага эришди. 

Бронза медали учун грузиялик Жаба Папинашвилига қарши татамига чиққан Дилшодбек чиройли кураши ва иродаси билан номдор рақибини мағлуб этди. Шу тариқа ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Баратов фаолиятида илк бор IJF таснифидаги мусобақада шоҳсупага кўтарилмоқда. 

Шунингдек, кечки дастур доирасида Диёра Келдиёрова (-52 кг) финал, Сардор Нуриллаев (-66 кг) эса бронза медали учун ўтадиган беллашувларда татамига чиқишади.

Text to speech