Ру En O'z
1 Апрель 2022 1374

Спорт гимнастикаси: Финалчиларимиз сони уч нафарга етди

Озарбайжон пойтахтида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичи давом этмоқда. Бугун ўтказилган саралаш баҳсларидан сўнг финал йўлланмасига эга чиққан вакилларимиз 3 нафарни ташкил этмоқда.

Дастлаб Оксана Чусовитина таяниб сакраш, Ўткирбек Жўрабоев эркин машқ дастурида медаллар учун курашиш имкониятига эга бўлган эди. Сўнгги мусобақаларда юқори натижа қайд этаётган яна бир спортчимиз Дилдора Орипова ҳам эркин машқ дастурида кучли саккизликка киришга эришди.

Эртага ҳамюртларимиз ўз йўналишларида финал учун тайёрлаган чиқишларини намойиш этишади.

Text to speech