Ру En O'z
1 Апрель 2022 1724

Дилшодбек Баратов ҳам бронза медали учун курашади

Анталья “Катта дубулға” турнирида иштирок этаётган яна бир дзюдочимиз кечки дастурда шоҳсупага кўтарилиш имкониятига эга бўлди.

-60 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Дилшодбек Баратов чорак финалгача бўлган йўлнни муваффақиятли босиб ўтди. Ярим финал остонасида испаниялик Франсиска Гарригосга имкониятни бой берган Баратов ўтиш босқичида грециялик рақибини мағлуб этиб, шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб қолди. Энди у учинчи ўрин учун грузиялик Жаба Папинашвили тўсиғидан ўтиши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Шунингдек, -66 кг вазнда Сардор Нуриллаев ҳам бронза медали учун кураш олиб боради.

Финал:
-52 кг: Диёра Келдиёрова – Река Пупп (Венгрия)

Бронза медали учун:
-60 кг: Дилшодбек Баратов – Жаба Папинашвили (Грузия)
-66 кг: Сардор Нуриллаев – Басху Ёндонперенлеи (Мўғулистон)

Text to speech