Ру En O'z
1 Апрель 2022 2064

“Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишонлари ўз эгаларини топди

Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши узоқ йиллар юртимиз спорти ривожи йўлида фаолият олиб борган яна бир гуруҳ фидойиларга “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишонларини топширди. МОҚда ўтган тадбирда Кенгаш раиси Баҳодир Махситов ва кўплаб фахрийлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида нуронийларимиз жам бўлиб, юртимиз спортининг кундан кунга ривожланиб бораётгани, Президентимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор хусусида суҳбат қуришди. Ёшлик даврларини эслаб, ҳозирда спортчиларимиз улкан имкониятлардан унумли фойдаланиб камол топаётганлари ҳақида алоҳида гапиришди. Шунингдек, фахрийларимиз Баҳодир Жалолов, Акбар Жўраев, Улуғбек Рашитов каби қаҳрамонларимизни ёшлар орасида янада машҳур қилиш борасида ўз фикрларини билдирдилар.

Шундан сўнг Узоқ Бозоров, Владимир Гасанбеков, Ҳоким Матчанов, Бахтиёр Ражабов каби 10 нафар фидойиларимиз “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишонларини қабул қилиб олишди. Ўз навбатида, фахрийларимиз давлатимизнинг ғамхўрлиги ва эътиборидан мамнун бўлиб, спортимиз ривожи учун ҳозир ҳам бор куч-ғайратларини ишга солишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Text to speech