1 Апрель 2022
1429
Роксана Худоёрова Австралиядаги халқаро мусобақада ғалабага эришди
Енгил атлетика бўйича терма жамоамиз аъзоси Роксана Худоёрова айни кунларда Австралияда мавсумга тайёргарлик доирасида бир қатор халқаро мусобақаларда ўз омадини синаб кўрмоқда. Спортчимиз ўтказилаётган Австралия очиқ чемпионатида уч ҳатлаб сакраш дастурида ғалаба қозонди.
Ҳамюртимиз мусобақада 13, 54 метр натижа қайд этишга муваффақ бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Австралия терма жамоаси вакилаларига насиб этди. Кумуш медални қўлга киритган Кайла Куба Роксанадан 3 см паст натижа қайд этган бўлса, Овусу Дейсли 5 см ортда қолди.
Ҳамюртимиз эртага узунликка сакраш дастурида ўз омадини синаб кўради.