Ру En O'z
30 Март 2022 1343

Дзюдочиларимизни Туркияда катта мусобақа кутиб турибди

Бугун тонгда дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси катта таркибда Туркияга йўл олди. Жамоамиз 1-3 апрель кунлари Анталья шаҳрида ташкил этиладиган “Катта дубулға” турнирида иштирок этади.

Мазкур турнир жамоамиз учун халқаро мусобақалар ҳавосини олиш йўлида жуда муҳим. Зеро, шундан сўнг асосий таркиб фаолиятида июнгача танаффус бўлади. Шу боис нафақат биз, балки бошқа кўплаб давлатлар ҳам етакчилари билан Туркияга етиб келмоқда. Жамоамиз таркибида барча вазн тоифасида асосий ўрин учун кучли рақобат кечмоқда. Уларнинг ҳар бири бу йил юртимизда ўтадиган жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинларида ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш, бунинг учун асосий таркибга кириш истагида.

Мазкур “Катта дубулға” турнирида 70 га яқин мамлакатдан 500 нафардан зиёд спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Ўз юртидаги эпидемиологик вазият сабаб иштирок эта олмаётган жамоаларни ҳисобга олмаса, барча “жанговор” таркиб билан рўйхатдан ўтган. Бир неча кун аввал Анталья мусобақасида 15 нафар спортчимиз қатнашиши ҳақида хабар чиқарган эдик. Бироқ мураббийлар штаби таркибга яна икки спортчини жалб қилди ва медаллар учун курашадиган вакилларимиз сафи янада кенгайди. Шу тариқа, жамоамиз таркиби қуйидагича кўриниш олди:

Эркалар:
-60 кг: Дилшодбек Баратов
-60 кг: Кемран Нуриллаев
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-81 кг: Мусо Собиров
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
+100 кг: Ўткир Тўрабоев
+100 кг: Алишер Юсупов

Аёллар:
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонова

Эртага мусобақа олдидан расмий тадбир ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Шу тариқа барча иштирокчилар мусобақадаги дастлабки рақибларини билиб олишади. Дзюдочиларимиз рақобтлашадиган полвонлар ҳақида эртага батафсил маълумот берамиз.

Text to speech