Ру En O'z
29 Март 2022 1426

Шомуродовнинг хет-триги жамоамизни “Navruz Сup-2022” ғолибига айлантирди

Наманганда футбол бўйича ташкил этилган “Navruz Сup-2022” ўз якунига етди. Унда бош соврин учун Уганда жамоасига қарши майдонга тушган Ўзбекистон МТЖ ишончли ғалабага эришди.

Учрашувда жамоамиз 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб Жалолиддин Машарипов ҳисобни очган бўлса, баҳс давомида Элдор Шомуродов 3 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ушбу голларга меҳмонлар 2 бор жавоб қайтара олишди.

“Navruz Сup-2022”, финал
Ўзбекистон – Уганда 4:2
Голлар: Жалолиддин Машарипов 35', Элдор Шомуродов 39', 55', 72' – Фаруку Мия 52', Эмануэль Окви 78'

Қайд этиш жоиз, Дубайдаги мусобақада Вьетнамга қарши майдонга тушган ёшларимиз ҳам ғалаба қозонишди. Жасур Жалолиддиновнинг жаримадан киритган супер голи баҳс тақдирини ҳал қилди.

Text to speech