29 Март 2022
1693
Янина Кускова Осиё чемпионатидаги учинчи медалини қўлга киритди
Бугун Тожикистонда велошоссе бўйича Осиё чемпионатининг энг қизиқарли дастури – катталар ва 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида гуруҳ пойгаси баҳслари бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, ушбу дастурда ҳам юртдошларимиз шоҳсупага кўтарилишди.
23 ёшгача бўлган қизлар баҳсида Янина Кускова бронза медалини қўлга киритди. 111 км масофага кечган пойгада ҳамюртимиз 3:11:37 вақт кўрсатди. Ушбу дастурдаги олтин ва кумуш медаллар қозоғистонлик спортчилар Акпелил Оссим ҳамда Светлана Пашенкога насиб этди. Шунингдек, мазкур пойгада Янинанинг синглиси Анна тўртинчи, Шаҳноза Абдуллаева еттинчи бўлиб марра чизиғини босиб ўтишди.