Ру En O'z
29 Март 2022 1590

Сузиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

Бугун пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари коллежида сузиш бўйича 2007-2008 йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди.

2 апрелга қадар ўтадиган мазкур мусобақада Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Хоразм, Сирдарё, Наманган ва Навоий вилоятларидан келган спортчилар совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Бугун ўтказиладиган мусобақада спортчилар 100 ва 1500 метр масофага эркин, 200 метр масофага баттерфляй ва 4х100 метрга микс эстафета баҳсларида ўз маҳоратларини кўрсатадилар.

Text to speech