Ру En O'z
28 Март 2022 1244

Европалик кураш мураббийлари учун халқаро семинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 26-27 март кунлари Рим шаҳрида Халқаро кураш институти томонидан европалик кураш мураббийлари ва мутахассислари учун халқаро семинар ўтказилди.

Семинарнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Отабек Акбаров, Италия кураш федерацияси президенти Витторио Гиорги, Италия спорт ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Шундан сўнг IKA техник директори Ризо Носири томонидан ўзбекистонлик маҳоратли мураббийлар билан биргаликда Италия, Греция, Мальта ва бошқа Европа мамлакатларидан ташриф буюрган 40 нафардан зиёд мураббий ва мутахассислар учун курашнинг барча усул ва қоидалари бўйича ҳам назарий, ҳам амалий сабоқлар берилди. Мастер-класс ZOOM платформаси орқали ҳам тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Семинарнинг якуний кунида бир қатор муҳим учрашувлар бўлиб ўтди. Хусусан, "Libertas" Спортни оммалаштириш миллий ассоциацияси Бош директори Фабио Каиззо билан кураш спортини Европа давлатларида янада оммалаштириш бўйича келишиб олинди.

Семинар иштирокчиларига Халқаро Кураш институти томонидан сертификатлар тақдим этилди.

Text to speech